«дарахтларнинг ноқонуний кесилиши» тегли мақолалар


Жиззахда 42 туп дарахт кесган фермер хўжалиги ходимига жиноят иши очилди
14 феврал 2024, 11:09

Жиззахда 42 туп дарахт кесган фермер хўжалиги ходимига жиноят иши очилди

Пахтакор туманида фермер хўжалиги ходими 42 туп қайрағочни ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 224 млн сўмлик зарар етди. Фуқарога нисбатан жиноят иши очилди.

Тошкент вилоятида 64 туп қарағай дарахти кесиб кетилди
21 феврал 2022, 20:42

Тошкент вилоятида 64 туп қарағай дарахти кесиб кетилди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб, олиб кетилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси буни қилган фуқаро 1 млн 350 минг сўм жаримага тортилгани ва ўсимлик дунёсига 1 млрд 575 млн сўм зарар етказганини маълум қилди.

Юнусободда дарахтлар таги бетонлаб кетилган ҳолат юзасидан жиноят иши очилди
15 феврал 2022, 11:28

Юнусободда дарахтлар таги бетонлаб кетилган ҳолат юзасидан жиноят иши очилди

3 февраль куни пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлаганди. Юнусобод туман прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Гумонланувчилар максимум 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Юнусободдаги дарахтларни Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари 24 соат қўриқлайди
4 феврал 2022, 14:48

Юнусободдаги дарахтларни Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари 24 соат қўриқлайди

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов пайшанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги дарахтлар таги билан бетонлаб ташланган ҳолатни ўрганди. Натижада Экология қўмитаси, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда 24 соат назорат ўрнатилиши белгиланди.

Андижон вилояти перинатал марказида 12 туп дарахт кесиб ташланди
16 январ 2022, 12:47 1

Андижон вилояти перинатал марказида 12 туп дарахт кесиб ташланди

Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп дарахт кесилди. Дарахтларнинг кесилиши Экология қўмитаси билан келишилмаган. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов дарахтларни кесишга буйруқ берганини ҳокимлик матбуот хизмати рад этди.

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади
1 январ 2022, 17:06

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади

1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

Дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилди
1 январ 2022, 12:50

Дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилди

Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий муддатсиз даврга узайтирилди. Жарималар беш бараварга, табиатга етказилган зарар миқдори эса икки бараварга оширилди. Қолаверса, дарахтларни ҳар қандай ҳолатда кесиш ёки йўқ қилиш тўғрисида ҳукумат фармойишлари ва ҳокимлар қарорларини қабул қилиш тақиқланди.

Балки, етар энди?
8 ноябр 2021, 14:13 1

Балки, етар энди?

Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларини чанг-тўзонли туман қоплади. Бундай пайтда очиқ ҳавода бўлиш соғлиқ учун хатарлидир. Айни пайтда мамлакатдаги дарахтлар ва яшил боғлар, далалар, кўл ва дарёлар нажот сўраб илтижо қилмоқда. Агар уларнинг гапиришга забони бўлганида, бизга нима деган бўлишарди? Ботир Қобилов рукнида шу ҳақда ҳикоя қилинади.

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади
13 апрель 2021, 21:54

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади

Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди
30 январ 2021, 15:27

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди

Давлат экология қўмитаси 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахс бўлган.

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади
19 январ 2021, 16:17

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг хулосасисиз, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 гектар майдонда кичик саноат зонасини барпо этиш учун 2874 туп дарахт ноқонуний кесилди.

Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишга мажбурлаш таклиф қилинмоқда
18 январ 2021, 17:26

Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишга мажбурлаш таклиф қилинмоқда

Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди
17 декабр 2020, 16:42

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.

Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди
4 декабр 2020, 19:30

Ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун жарима икки баравар оширилди

Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50−100 БҲМ дан 100−150 БҲМ гача оширилди. Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг